Яқинда пенсияга чиқаман. Стажим етарли, бироқ маълум муддат касб касаллиги туфайли ногиронликда (II гуруҳ) бўлганман.
Ушбу давр стажимга қўшиладими?
– Ушбу давр иш стажига қўшилади. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-м. 4-қ.).