Ёлғиз онаман, рўйхатга олинган манзилимда эмас, балки опамнинг квартирасида яшайман.
14 ёшгача бўлган боламга нафақа олишим мумкинми?
– Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этилади (Низомнинг 14-б., 21.10.2021 йилдаги 654-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
Тегишинча, агар сиз вақтинчалик опангизникида рўйхатга олинган бўлсангиз, вақтинчалик рўйхатга олинган жойингиздаги маҳалла қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.