Танишим 57 ёшда, стажи йўқ, учта фарзанди бор.
У пенсия олиши мумкинми?
– Афсуски, ололмайди. Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар (Қонуннинг 1-м. 4-қ.).
Танишингиз 60 ёшга тўлганда ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу нафақа иш стажига эга бўлмаган шахсга меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади (Низомнинг 5, 6, 8-б., 107-сон ВМҚга 2-илова).