Турмуш ўртоғим вафот этганидан кейин боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан.
Ушбу пенсия доимий асосда тўланадими? Агар турмушга чиқсам, тўлов тўхтатиладими?
– Эри (хотини) вафот этганлиги муносабати билан тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳ тузган ҳолатда ҳам сақланиб қолади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 20-м.).