Вафот этган холамнинг бемор ўғли бор, у 30 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида даволанади. Унга васийликни расмийлаштирмоқчиман.
Бирор-бир пенсия ёки нафақа берилиши белгиланганми?
– Агар у I ёки II гуруҳ ногирони бўлса, унга ногиронлик пенсияси ёки ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда тайинланадиган ногиронлик нафақаси тўланиши лозим (Қонуннинг 15-м.; Низомнинг III бўлими, 7.04.2011 йилдаги 107-сон ВМҚ билан тасдиқланган).