Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 52 / Меҳнат муносабатлари

Янги йилга мукофот қандай тўланади

 

Кўп корхоналар Янги йилга ўз ходимларига мукофот тўлайди. Унга қандай солиқлар солиниши ва унинг тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилишини «Norma» компанияси эксперти Татьяна Лимарева гапириб берди.

 

Солиқлар

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга бошқалар қаторида рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ҳам киради:

• йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;

• мукофотлаш тўғрисидаги ички низомда назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

• кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

• рационализаторлик таклифи учун тўлов;

• меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар (СК 371, 372-м.).

Байрамга мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходимларнинг жами даромадига қўшилади ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади. Мукофотлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган (СК 371, 378, 379, 403-404-м.).

ЖШДСни солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай бюджетга тўланг (СК 390-м.).

Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак олиш учун ҳужжатлар тақдим этилаётганда солиқни тўлаш керак эмас.

Ижтимоий солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади (СК 407-м. 5-қ.). 

 

Фойда солиғи тўловчилар учун берилган мукофот суммаси чегириладиган харажатларга киритилади (СК 305-м.). Яъни унга фойда солиғи солинмайди.

 

Ҳисобот

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) ҳисобланган ва тўланган мукофот суммаси: Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ва Ҳисоб-китобга 5-иловада – ходимлар кесимида ҳисобланган бошқа меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан бирга акс эттирилади.

 

Ўтказмалар

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммасини бундай акс эттиринг:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

28.12.2021 й.

 

Раҳбарнинг 28.12.2021 йилдаги буйруғи асосида Янги йилга мукофот ҳисобланди (Низомнинг 2.3.8-б., 5.02.1999 йилдаги ­54-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

28.12.2021 й.

 

Бўнак ва мукофот суммасининг бир қисми (раҳбарнинг буйруғига асосан) корхона кассасига нақд шаклда олинди (банк чекига асосан)

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

28.12.2021 й.

 

Бўнак ва мукофот суммасининг қолган қисми ҳисобварақдан транзит ҳисобвараққа ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

28.12.2021 й.

 

Бўнак ва мукофотни ходимларнинг пластик картасига ўтказиш акс эттирилди

 

4210-«Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» (6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»)

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

28.12.2021 й.

 

Бўнак ва мукофот нақд пул маблағлари билан берилди

 

4210-«Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» (6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»)

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

28.12.2021 й.

 

Мукофот суммасидан ЖШДС ҳисобланди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Мукофот суммасидан ЖШДС тўланди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Прочитано: 311 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика