Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 52 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Иш вақти тақвими 2022 йилдаги

 

Президент томонидан «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармон (20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон) имзоланди. 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафталари режимида бу иш вақти тақвимига қандай таъсир қилишини «Norma» компанияси эксперти Валерия Ляндрес тушунтирди: 

 

– Ўзбекистонликлар 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январга қадар танаффуссиз 5 календарь кун дам олишади:

• 2021 йил 31 декабрь – барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни (3.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармон; 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон Фармонга илованинг 1-б.);

• 2022 йил 1 январь – Янги йил муносабати билан дам олиш куни (МК 131-м.);

• 2022 йил 2 январь – якшанба куни, барча учун умумий дам олиш куни (МК 129-м.);

• 2022 йил 3 январь – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (ПФ-35-сон Фармоннинг 1-б.);

• 2022 йил 4 январь – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса – бу 2022 йил 8 январдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни. Яъни «беш кунликлар» ушбу кунни 2022 йил 8 январда ишлаб беришларига тўғри келади, бу «олти кунликлар»га татбиқ этилмайди, сабаби шанба улар учун доимий иш куни.

– ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар расмийлаштирилган, давомийлиги 2021 йил декабрдан 2022 йил январга ўтадиган таътилларга қандай тузатиш киритиш мумкин? Таътил кунлари ҳисоб-китобига қайси дам олиш кунлари киритилади?

– Бундай таътиллар давомийлигига: 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2 ва 3 январь қўшилмайди.

2022 йил 4 январь таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади, сабаби у 2022 йил 8 январь (шанба) билан ўзаро алмашади, барча иш режимидаги ходимлар учун таътиллар эса календарь бўйича иш кунларида 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади (МК-139-м.).

ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар ходимларга таътил беришда, биз уларнинг давомийлиги ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмаслигини билганмиз:

31 декабрь – ПФ-6122-сон Фармон бўйича қўшимча ишланмайдиган кун;

• 1 январь – МКнинг 131-моддаси бўйича байрам куни;

• 2 январь – якшанба (барча учун умумий ишланмайдиган кун).

Тегишинча, ушбу кунларни биз таътиллар давомийлиги ҳисоб-китобига киритмаганмиз.

ПФ-35-сон Фармон чиққандан кейин эса ходимларнинг таътилдан чиқиш саналарини 3 январь дам олиш куни ҳисобига 1 иш кунига узайтирилган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.

 

2021 йил декабрь учун иш вақти ҳисоб-китоби:

• 5 кунлик иш ҳафтаси – 21 иш куни, 167 соат.

• 6 кунлик иш ҳафтаси – 25 иш куни, 166 соат (40 соатлик иш ҳафтасида) ва 149 соат (36 соатлик иш ҳафтасида).

 

2022 йил январь учун иш вақти ҳисоб-китоби:

• 5 кунлик иш ҳафтаси – 20 иш куни, 160 соат.

• 6 кунлик иш ҳафтаси – 23 иш куни, 153 соат (40 соатлик иш ҳафтасида) ва 138 соат (36 соатлик иш ҳафтасида).

 

35-сон ПФнинг 3-бандига асосан бюджет ташкилотларида Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 5 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Таътилнинг давомийлиги қисқартиришдан сўнг 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Прочитано: 2277 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика