Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 52 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат бюджети харажатлари оширилди

 

22.12.2021 йилдаги ЎРҚ-738-сон Қонун билан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга асосан:

а) 2021 йил учун Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 6,5%ини ташкил этади;

б) қуйидаги харажатлар оширилди:

• давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 41 226 950,3 млн сўмгача;

• Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари 26 746 490 млн сўмгача.

в) 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари оширилди. Республика бюджетидан уларга жами 162 837 498,1 млн сўм ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 232 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика