Доимий муассаса Ўзбекистондаги ишини якунлади ва ўз фаолиятини тўхтатди.
Доимий муассасани ёпиш тартиб-таомиллари мавжудми?
– Доимий муассаса фаолияти тугатилаётганда чет эл юридик шахси Ўзбекистон ҳудудидаги ДМ фаолиятини тўхтатган кундан бошлаб 15 календарь кундан кечиктирмай солиқ органларига ДМни ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза беради. Чет эл юридик шахси ариза бериш чоғида бирйўла солиқ органига зарур ҳужжатларни тақдим этади (СК 129-м.). Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ДСҚнинг қарори билан тасдиқланади (АВ рўйхат рақами 3234, 11.05.2020 й.).
Нурали Нурмуҳамедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.