Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 46 / Норматив ҳужжат лойиҳалари

Божхона органи тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари юзасидан дастлабки қарорларни қабул қилиши мумкин

 

ДБҚнинг «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиб-таомилларини белгилаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси 23.11.2021 йилгача муҳокамага қўйилди. 

 

Ҳужжат лойиҳаси Президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳага асосан тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўғрисидаги дастлабки қарорни олиш тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий ҳисобланади. Буни БЮДни топширишдан олдин амалга ошириш лозим.

Дастлабки қарорни олиш учун манфаатдор шахс тасдиқланган шаклдаги аризани зарур ҳужжатлар билан ёзма ёки электрон тарзда божхона расмийлаштируви амалга оширилиши назарда тутилган божхона органига тақдим қилади.

Дастлабки қарор божхона органида ариза рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 15 календарь кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш талаб этилганда эса 30 календарь кунлик муддатда қабул қилинади. Ариза божхона органлари томонидан қабул қилинган дастлабки қарорлар реестрида қайд қилинади.

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда ҳисоблаб чиқарилади.

Дастлабки қарор божхона органи томонидан ДБҚнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида жойлаштирилиши ва 90 календарь кун муддатда амал қилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида интерактив хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 286 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика