Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 46 / Норматив ҳужжат лойиҳалари

Энг яхши тадбиркорларга – мукофот

 

Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг «Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси 27.11.2021 йилгача муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага мувофиқ мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 5 нафардан вакилларига ҳар йили «Тадбиркорлар куни» арафасида топширилади. Мукофот бизнес ва жамият ҳаётида юқори натижаларга эришиб келаётган тадбиркорларга тақдим этилиши назарда тутилмоқда. Мукофотга талабгорлар бўйича таклифлар Президент ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссияга вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари таклифларига кўра Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида киритилади. Комиссия томонидан кўриб чиқилгандан кейин таклифлар Президентга киритилади. Мукофот билан такдирланган бизнес вакилларига БҲМнинг 100 баравари микдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти берилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 361 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика