Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 46 / Кадрлар бўлими

Хизмат сафари гувоҳномаларидаги муҳрлар

 

Ташкилот ходимлари вилоятларга хизмат сафарига юборилганда у ердаги бир неча ташкилотларга борадилар. Бир вилоятдаги ташкилотлар сони 10 ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Хизмат сафарига буйруқ чиқаришда ходимлар айнан қайси ташкилотларга юборилаётганлиги аниқ кўрсатилмайди.

1. Хизмат сафари гувоҳномаларида бориш (қайтиш) ҳақидаги қайдлар бандида ходим сафарга юборилган тегишли ҳудуддаги меҳмонхона муҳри қўйилиши мумкинми?

2. Раҳбар хизмат сафарига юборилганда, хизмат сафари гувоҳномаси хизмат сафарида бўлган раҳбарнинг ўрнига тайинланган ходим томонидан имзоланадими? 

 

1 Хизмат сафари гувоҳномасининг тасдиқланган шаклида (Йўриқномага 1-илова, АВ рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.) изоҳда бир нечта пунктларга борилганда уларнинг ҳар бирига бориш ва қайтиш ҳақидаги алоҳида қайдлар қилиниши кераклиги тўғридан-тўғри кўрсатилган. Бундан келиб чиқадики, бориш ва қайтиш ҳақидаги қайдлар ходим хизмат сафарига юборилган муайян ташкилотлар томонидан қўйилиши лозим. Бундай белгилар ходимнинг меҳмонхонада яшаганлигини эмас, балки кўрсатилган ташкилотларда хизмат сафарида бўлганлигини тасдиқлайди.

Шунингдек хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқарилганда ходимлар хизмат сафарига юборилаётган барча ташкилотларнинг номи кўрсатилиши лозим.

Хизмат сафари гувоҳномасида белгиланган жойга бориш ва қайтиш тўғрисида қайдларни ёзиш учун етарлича жой бўлмаганда, хизмат сафари гувоҳномаси бланкасининг «Тайинланган пунктга бориш ва қайтиш тўғрисидаги белгилар» қисмида сатрлар сонини кўпайтириш ёки гувоҳномада илова варақ бўлиши таъминланиши лозим.

 

2 Ташкилот ходимлари ушбу ташкилот раҳбарияти томонидан хизмат сафарига юборилади (Йўриқноманинг 2-б.). Бундан келиб чиқадики, буйруқни ҳам, хизмат сафари гувоҳномасини ҳам раҳбар ўз номидан имзолашга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда буйруқ биринчи шахс томонидан чиқарилади.

Масалан, қуйидагича матн билан:

1. «____» ________________ 20___ й. дан «____» _____________ 20___ й. гача _______________________________га хизмат сафарига кетяпман.

Хизмат сафари мақсади: _______________________________________________________________________________________________________.

2. Хизмат сафарида бўлган вақтимда ________________________________________________________________________ (раҳбар лавозими номи)

мажбуриятларимни вақтинчалик бажаришни ______________________________________________ (ўрнига тайинланган ходим лавозимининг номи)

зиммасига юклайман».

 

Фақат шундай буйруқ чиқарилганидан кейин тайинланган шахс хизмат сафарига кетган раҳбарнинг ўрнига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 327 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика