Norma.uz

Тезда ва оворагарчиликларсиз

 

Давлат хизматлари агентлиги томонидан бир йўла тўланадиган нафақани ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрий ўтказиш имконияти яратилди. 

 

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақа Халқ банки томонидан пул кўринишида тўланади. Ушбу жараёнда ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узоқ навбат кутишларни келтириб чиқарарди.

«Фуқаролар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томнидан «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимида бир йўла тўланадиган нафақани ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрий равишда ўтказиш имконияти яратилди», – дейилади хабарда.

Бунда ФҲДЁ масъул ходими махсус белги бўйича ота ёки онанинг хоҳишига қараб амалдаги банк пластик картасининг танлайди ва унга бир марталик тўловни ўтказади.

Ўз навбатида, Халқ банки қисқа муддат ичида фуқаронинг банк пластик картасига пулларни ўтказади.

 

t.me/davxizmat хабарлари бўйича.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 233 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика