Norma.uz

Бадаллар тўланган давр ҳисобга олинади

 

Пенсияни ҳисоблашда хусусий ўқув юртида ишланган давр стажга киритиладими? 

 

– Пенсия ҳисоблаш учун иш стажининг мавжудлиги ташкилот турига ва мулкчилик шаклига боғлиқ бўлмайди. Асосийси, ушбу даврда ижтимоий суғуртага тўловлар амалга оширилган бўлиши керак.

Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а» б.).

 

Маълумот учун!

Ўзбекистонда доимий яшайдиган ХОРИЖИЙ фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги ИШ СТАЖИГА, агар халқаро шартномаларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг учдан биридан ортиқ бўлмаган доирада КИРИТИЛАДИ.

Прочитано: 195 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика