Norma.uz

Рўйхатга қўшилади…

 

Бутун умр темир йўлда ишладим.

Имтиёзли пенсия тайинланиши учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? 

 

– Пенсия тайинлаш учун Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова) 12-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлардан ташқари темирйўлчилар қуйидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим:

• махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

• иш вақти давомийлиги нормалари қўйиладиган талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотнома ташкилот маъмурияти томонидан тақдим этилади. Унда меҳнат фаолияти давомидаги бандлик (тўлиқ ёки қисман) ҳамда бажарилган иш хусусияти кўрсатилади (70-б., 252-сон Низомга 11-илова).

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Маълумот учун!

Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида махсус комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти ДАВРЛАРИ иш стажига, шунингдек ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига КИРИТИЛАДИ.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 285 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика