Norma.uz

Ишлашга тўғри келади

 

Корхонамизда уч нафар боласи бор 53 ёшли аёл ишлайди.

У пенсияни расмийлаштириши мумкинми? 

 

Йўқ, мумкин эмас. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда эга бўладилар. Айрим тоифадаги аёллар иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 7-м.).

Бунда шуни билиш лозимки, Қонуннинг 37-моддаси «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 12-1-м.).

Қуйидаги даврлар 54 ёшга тўлганда пенсияга чиқиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб этиладиган 20 йиллик иш стажига қўшиб ҳисобланмайди:

• I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;

• олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;

• бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил;

• офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

• Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек ЎзР ТИВ томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр (Қонуннинг 37-м. «д»–«и» б.).

Шу билан бирга ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар ушбу рўйхатга ­киритилмайди.

Масалан, «а»–«г» бандларда кўрсатилган даврлар бўйича аёлнинг иш стажи 21 йилни ташкил этди, бу 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқини беради. Болаларни парваришлаш даврлари умуман олганда 3 йилни ташкил этди. Тегишли равишда, пенсия тайинлашда 24 йиллик (21 + 3) иш стажи ҳисобга олинади.

Агар, масалан, «а»–«г» бандларда кўрсатилган даврлар бўйича аёлнинг иш стажи 19 йилни ташкил этади, бу 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқини бермайди. Тегишли равишда, 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда қолган даврлар ҳам иш стажига қўшилмайди. Бироқ 55 ёшда пенсия тайинлашда аёлнинг иш стажи 22 йилни (19 + 3) ташкил қилади.

Прочитано: 244 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика