Norma.uz

Ишланг ва тўланг

 

Ўзбекистон фуқароси Россияда расман ишлаган тақдирда, иш стажи қандай ҳисобланади? 

 

– Чет элда ишланган даврлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;

• 2020 йил 1 январдан бошлаб – ижтимоий солиқ тўланган тақдирда (Қонуннинг 40-м.).

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан ЯИТ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

• ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

• бирйўла – Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида (Низомнинг 9-б., ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни ихтиёрий равишда тўлайди (Низомнинг 6-б.).

Бунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб ЯИТ (суғурта бадаллари, ижтимоий солиқ) миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига ЯИТ тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 4,5 баробари миқдорда белгилаши мумкин (Низомнинг 8-б.).

Ушбу шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва ЯИТ (суғурта бадаллари, ижтимоий солиқ) тўлаган даврлар киритилади (Низомнинг 33-б.).

Прочитано: 242 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика