Амаким пенсияни расмийлаштириш учун ҳужжатларни тўплаяпти.
Ҳозирги пайтда архивдан маълумотномалар тақдим этилиши шартми, шуни тушунтириб берсангиз.
– Ҳа, тақдим этилади. Ҳозирги пайтда архив маълумотномаларини тақдим этиш тартиби бекор қилинмаган. Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш фақат 2022 йил 1 июлдан бошлаб бекор қилинади (4.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сон қарорнинг 1-б. «б» кичик б.).
Бунда 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади (ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).