Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 45 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга – 100 млн АҚШ доллари

 

Президентнинг 2.11.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида»ги ПҚ-5272-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатга мувофиқ Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилади. Ушбу маблағлар қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз берилади.

Шунингдек ҳужжат билан Президентнинг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон) ҳамда «Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (26.05.2021 йилдаги ПҚ-5125-сон) қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Президентнинг 27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон қарорининг 5-бандида Молия вазирлигига мазкур қарорнинг 4-бандига асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминлаш топширилди. Бунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланмаган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади.

Президентнинг 26.05.2021 йилдаги ПҚ-5125-сон қарорининг 2-бандида ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ Молия вазирлигига фоизсиз ажратиладиган пул маблағларини қайтариш муддати 2026 йилга қадар узайтирилди. Шунингдек белгиланишича, ажратилаётган маблағларни қайтариш республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.11.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 316 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика