Уйимизда иситиш тизими тез-тез ўчиб қолади.
Иситишда йўл қўйиладиган танаффуснинг давомийлиги қандай? Қонун ҳужжатларида белгиланган иситишда йўл қўйиладиган танаффуснинг давом этиши ошиб кетишига қараб, иситиш хизматлари учун тўлов миқдори ўзгартирилиши назарда тутилганми?
– Иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига қўйиладиган талабларга (Қоидаларга илова, 15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ иситишда йўл қўйиладиган танаффуснинг давомийлиги бир ой мобайнида (жамланган ҳолда) 24 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Кўрсатиб ўтилган ошиш юз берган ҳисоб-китоб даври учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган иситишнинг йўл қўйиладиган танаффуси давом этиши ошишининг ҳар бир соати учун бундай ҳисоб-китоб даври учун хизматга тўлов миқдори ушбу Қоидаларнинг IX–XI бўлимларига мувофиқ, бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган тўлов миқдорининг 0,15%ига камаяди (Талабларнинг 5-б.).
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.