Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 44 / Биз яшайдиган уй

Давлат органларига мурожаат қандай йўлланади?

Фуқаролар давлат органларига ариза топшириш, шикоят қилиш ёки сўров беришни яхши билмайдиган ҳолатлар кўп учрайди. Қандай ҳужжатларга асосланиш, мурожаатни қаерга йўллаш, аризани қандай ёзиш кераклиги, уни кўриб чиқиш тартиби қандайлиги, олинган жавобдан норози бўлган ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволларни берадилар. Шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоблар Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Давлат органларига мурожаат ва сўровлар қандай юборилади» деб номланган услубий йўриқномада ўз аксини топган. 

Йўриқнома minjust.uz сайтида ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган. Унда кўпгина фойдали маълумотлар, шу жумладан мурожаатлар намуналари, айрим давлат органларининг рўйхати, уларнинг ваколатлари соҳаси ва алоқа боғлаш воситалари, бепул юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар, кўп учрайдиган саволларга жавоблар берилган.

Ушбу йўриқнома Конституциянинг 35-моддасида белгиланган давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фуқаролар учун ўз ҳуқуқларини ҳимоялашида фойдали ҳужжат бўлади. Унга мувофиқ ҳар бир фуқаро ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига мурожаат қилишга ҳақлидир. Бу, умуман олганда, фуқароларга давлат ва жамият қурилишида иштирок этишга, давлат ва халқ ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга кўмаклашишга имкон яратади.

Бундай йўриқномага эга бўлган фуқаролар давлат органлари билан ўзаро алоқаларни амалга оширишлари, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари, қонунчиликни, шу жумладан УКХ соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни юборишлари осон бўлади. Давлат органларига мурожаатлар рейтингида катта қисмни коммунал хизматлар сифатсиз кўрсатилаётгани, УМШ ва бошқарувчи компаниялар қониқарли ишламаётгани устидан шикоятлар ташкил этади. Уйларда яшовчилар мурожаатларни қандай тўғри тузиш, уларни қаерга йўллаш кераклигини билмасликлари уларда кўрсатилган далилларга тезкор эътибор қаратилмаслигига олиб келади. Ҳужжатга таяниб, ўқувчиларнинг айрим саволларига жавоб берамиз.

Қандай ҳужжатларга асосланиш керак?

Давлат органига мурожаат тақдим этишда қандай ҳужжатларга амал қилиш лозим?

– Мурожаатни тақдим этиш, уни кўриб чиқиш ва жавоб йўллаш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади:

• «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун;

• Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (5.01.2018 йилдаги 7-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

• Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (7.05.2018 йилдаги 341-сон ВМҚга 1-илова).

Аризами ёки шикоят?

Кўп квартирали уйларнинг бошқарув органлари фаолиятига ҳокимиятнинг ноқонуний аралашуви далили юзасидан прокуратура ёки Адлия вазирлигига йўлланадиган мурожаатни қандай аташ тўғри бўлади – аризами ёки шикоят? Улар бир-биридан қандай фарқланади? 

– Мурожаатнинг 3 тури мавжуд: ариза, шикоят ва таклиф. Улар мазмуни ҳамда давлат органлари томонидан кўриб чиқилиш муддатлари билан фарқланади.

Агар сиз давлат органидан ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатишни сўрайдиган бўлсангиз, ариза берилади. Масалан, қонун ҳужжатлари ёки ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан тушунтириш олишингиз лозим бўлган ҳолларда.

Сиз бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишингиз лозим бўлган ҳолларда шикоят қилишингиз мумкин. Масалан, давлат органларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидан норози бўлсангиз ҳамда давлат органи томонидан мазкур вазиятни тузатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилишини хоҳлаганингизда шундай қилсангиз бўлади («Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.).

Ариза ёки шикоят давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса муддат бир ойгача узайтирилиши мумкин.

Текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, муддат истисно тариқасида узоғи билан яна бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади (Қонуннинг 28-м.). Шу тариқа, ариза ва шикоятларни кўриб чиқишнинг максимал муддати 2 ойни ташкил этади.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатда кўп квартирали уй бошқарув органининг унинг ишига ҳокимиятнинг ноқонуний аралашуви юзасидан прокуратурага ёки Адлия вазирлигига қилган мурожаати шикоят ҳисобланади.

Давлат органининг мажбуриятлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат органлари зиммасига қандай мажбуриятлар юкланади? 

– Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат органлари:

• мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;

• мурожаат қилувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши;

• мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши, оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;

• мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартибини тушунтириши;

• мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши;

• қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаши;

• жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши;

• жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт (Қонуннинг 33-м.).

Жавоб олинди, лекин қониқтирмаяпти

Уй-жой коммунал хўжалиги хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатга давлат органининг жавоби жисмоний шахсни қониқтирмаган ҳолларда нима қилиш керак? 

– Аввало, давлат органи, агар жисмоний ёки юридик шахс мурожаати бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлганда, ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши шарт. Қабул қилинган қарор устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин. Бунда юқори турувчи органга ариза ёки шикоят фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан 1 йилдан кечиктирмай берилади. Бундан ташқари, сиз давлат органинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлисиз (Қонуннинг 22, 33, 37-м.).

Ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик чоралари белгиланган? 

– Шуни ёдда тутиш лозимки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган (МЖТК 43-м.; ЖК 144-м.).

Давлат органининг мансабдор шахси қуйидаги ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин:

• мурожаатингизни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этишганда;

• мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари узрли сабабларсиз бузилганда;

• ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юборилмаганда;

• жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилинганда;

• жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилиши таъминланмаганда.

Мурожаатларни кўриб чиқаётган шахслар юқорида санаб ўтилган ҳолатларда, шунингдек мурожаат муносабати билан маълум бўлиб қолган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шунингдек жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш учун ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатларда фуқаро процессуал қонун қонунчиликда белгиланган тартибда даъво аризаси билан жиноят ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 483 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика