Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 43 / Паспорт масалалари

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ID-карта олишга ёрдам беради

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланириш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, юртимиз фуқаролари жорий йилдан бошлаб ўз паспортларини ID-карталарга алмаштириши керак. 

 

Ҳозирги кунда ID-карта олиш учун республикамиз Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ва давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза бериш керак. Бунинг учун ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириб, электрон анкетани тўлдиради ва уни ваколатли органга юборади.

Шундан сўнг биографик маълумотларни тизимга киритиш, электрон бармоқ излари ва суратга олиш учун маълумотларни тўплаш пунктлари (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари)га мурожаат қилиш лозим. ID-картани олувчи фуқаро учун талаб этиладиган вазифалар ана шулардан иборат.

 

ЎзА.

Прочитано: 278 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика