Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 43 / Меҳнат муносабатлари

Тўлиқсиз ва қисқартирилган иш вақти: фарқи нимада

 

Кўп кадрлар бўлими ходимлари тўлиқсиз ва қисқартирилган иш вақтибу айни бир тушунча, деб ўйлашади. Ундай эмас. Уларнинг фақат битта ўхшаш томониқонунчилик билан ўрнатилган иш вақтининг нормал муддатига (ҳафтада 40 соат) нисбатан иш вақтининг камроқ муддати эканлигида (МК 115-м.). Амалиётда хатоларга йўл қўймаслик учун ушбу тушунчалардаги муҳим фарқларни кўриб чиқамиз.

Ўрнатиш тартиби


Қисқартирилган иш вақти


Қонунчилик билан айрим тоифадаги ходимлар учун қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади:

• уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати;

• меҳнатнинг шартлари;

• меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари;

• ўзга ҳолатлар.

Жумладан, МКнинг 116-моддаси иш берувчига қуйидаги ходимларга қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш мажбуриятини юклайди:

1) 18 ёшга тўлмаган ходимлар:

• 16 дан 18 ёшгача – ҳафтада 36 соатдан ортиқ бўлмаган;

• 15 дан 16 ёшгача – ҳафтада 24 соатдан ортиқ бўлмаган (МК 242-м.);

2) I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар – ҳафтада 36 соатдан ортиқ бўлмаган (МК 220-м. 3-қ.);

3) ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар – ҳафтада 36 соатдан ортиқ бўлмаган. Бундай иш ўринларининг рўйхати ва иш вақтининг аниқ муддати меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш асосида аниқланади. Аттестация натижалари жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси кўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқлаган бошқа локал ҳужжатда акс эттирилади (МК 117-м.; Низом, 15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова);

4) меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар (МК 117-м. 3-қ.). Бу ҳолда иш вақтининг муддати чегараси ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатлари тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (11.03.1997 йилдаги 133-сон) 8-илова билан ўрнатилади (касб ёки лавозимга боғлиқ ҳолда 4 ёки 5 соат). Бундай ишларнинг рўйхати ҳам иш куни (смена)нинг аниқ муддати кўрсатилган ҳолда жамоа шартномасига киритилади;

5) алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) – ҳафтада 36 соатдан ортиқ бўлмаган (МК 118-м.). Бундай касблар/лавозимлар рўйхати ва улар қисқартирилган иш вақтининг аниқ муддати 133-сон ВМҚга 4-илова билан ўрнатилган.


БУ – МУҲИМ! Қисқартирилган иш вақти муддатини ўрнатишнинг юқорида кўрсатилган тартиби мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча ташкилотларга татбиқ этилади. Ушбу тартибни бузиш МЖТКнинг 49-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.


6) 3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасаларда ишлаётган аёлларга – ҳафтада 35 соатдан кўп бўлмаган (МК 228-1-м.)


Тўлиқсиз иш вақти


Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан – ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам белгилаб қўйилади.

Иш берувчи мазкур ҳолда ходимнинг унга тўлиқсиз иш вақтини ўрнатиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришга мажбур эмас, балки бунга ҳақлидир.

Ўзаро келишувга биноан тўлиқсиз иш вақтининг тури (тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси) белгиланади ва унинг аниқ муддати ўрнатилади.

Иш берувчи рад этишга ҳақли бўлмаган ва ходимга тўлиқсиз иш вақти ўрнатишга мажбур бўлган ҳоллар ушбу қоидадан истисно ҳисобланади. Хусусан, қуйидагиларнинг илтимосига биноан:

• ҳомиладор аёлнинг;

• 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг;

• оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг, тегишли тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда (МК 119, 229-м.)

Ҳақ тўлаш тартиби


Қисқартирилган иш вақти


Иш вақтининг қисқартирилган муддати унинг нормал муддатидаги каби иш вақти нормаси ҳисобланади ва тўлиқ миқдорда ҳақ тўланади. Яъни – иш вақтининг нормал муддатида тегишли лавозим/касбда ишловчиларга каби ўша миқдорда (МК 116-м. 1-қ.).


Мисол. Ташкилотда икки нафар офис менежери ишлайди. Улардан бири тўлиқ иш вақти шартларида ҳафтада 40 соат ишлайди, бошқасига 36-соатлик иш ҳафтаси ўрнатилган, сабаби у 17 ёшли балоғатга етмаган ходим. Офис менежерининг лавозим маоши – 2 000 000 сўм. Иккала ходим, иккинчиси камроқ меҳнат қилишига қарамай, 2 000 000 сўмдан олишади

Тўлиқсиз иш вақти


Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МК 119-м. 3-қ.)


 

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 79 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика