Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Муқобил энергетика қандай ривожлантирилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 йилдаги 639-сон қарори билан муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Институт фаолиятини кучайтириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадли комплекс дастур тасдиқланди:

• муқобил энергетика, электротехника саноати, микро– ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

• илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;

• моддий-техника базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш.

Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти тузилмасида:

• «Яримўтказгичлар материалшунослиги» лабораторияси негизида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» лабораторияси;

• «Гелиофизика ва муқобил энергия манбалари» лабораторияси негизида «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси;

• «Ядро-физикавий тадқиқотлар» лабораторияси негизида «Ядро физикавий тадқиқот методлари» лабораторияси ташкил этилади.

Бундан ташқари, ҳужжат билан Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти тузилмаси тасдиқланди. Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ярим ўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион маркази ташкил этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 50 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика