Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 40 / Жавоб берамиз

Товарни воситачи орқали реализация қилиш

 

Корхона воситачи ташкилот билан ишлайди, ушбу ташкилот корхонанинг маҳсулотларини онлайн тарзда сотиб беради (мижозлар Интернет орқали топилади). Бу ташкилот корхонамизга сотилган товарлар ҳақини 20%ини чегириб қолган ҳолда тўлайди. Ой охирида 20%дан ушлаб қолинган умумий суммага ЭҲФ тақдим этади.

Воситачи ташкилот орқали товарларнинг сотилиши қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?

 

– Сизнинг ҳолатда товар воситачи орқали сотилади. Бунда воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома (воситачилик ёки топшириқ шартномаси) тузилади. Воситачи муайян миқдордаги ҳақ эвазига корхонангиз маҳсулотини сотиб беришни ўз зиммасига олади. Ой якунларига кўра у амалга оширилган сотувлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши лозим (Низомнинг 28-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова). Сиз ушбу ҳисобот маълумотларига асосан товарларни реализация қилиш бўйича бухгалтерия ўтказмаларини расмийлаштирасиз.

Корхонангиз қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириши керак:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар боғланиши

 

дебет

 

кредит

 

Товар воситачи орқали сотилди

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

9020 «Товарларни сотишдан даромадлар »

ҚҚС ҳисобланди

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Товар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»

2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

2910 «Омбордаги товарлар»

Воситачи ҳақи ҳисоблаб ёзилди

 

9410 «Сотиш харажатлари»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Воситачининг кредиторлик ва дебиторлик қарзлари ўзаро ҳисобга олинди

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Сотилган товар суммаси воситачи ҳақи чегирилган ҳолда ҳисобрақамга келиб тушди

 

5110 «Ҳисоб-китоб счёт»

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Прочитано: 227 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика