Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 40 / Жавоб берамиз

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар

 

Афғонистондаги уруш қатнашчиси бўлган пенсионер ходимнинг бутун иш ҳақи имтиёз суммасини (МҲЭКМнинг 1,41 баравари) чегирган ҳолда ШЖБПҲга ихтиёрий бадал тариқасида расмийлаштирилган.

ШЖБПҲ ҳисоботида меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўлов топшириқномаси суммасини 0,1%га бўлган ҳолда автоматик тарзда шаклланса, ихтиёрий бадаллар мавжуд бўлганида, ШЖБПҲ ҳисоботи қандай топширилади?

 

– Уруш қатнашчилари даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади (СК 380-м. 1-қ. 2-б.).

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ЖШДС солинадиган ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) суммасидан ҳисобланади ва ушбу ҳисобланган сумма ЖШДС суммасидан чегирилади (Низомнинг 3-б., АВ рўйхат рақами 1515, 6.10.2005 й., кейинги ўринларда «Низом»).

Демак, ходимингизнинг МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадидан ҳам ШЖБПҲга мажбурий бадаллар олинмайди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларга ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ходимингиз бутун иш ҳақи суммасини имтиёзни чегирган ҳолда ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида киритаётганлиги сабабли унда ЖШДС солинадиган даромад бўлмайди.

Халқ банки сайтидаги ШЖБПҲ Реестрида кўринадиган даромад миқдори ЖШДС ушлаб қолинган даромадни назарда тутади. Бу ЖШДС бўйича барча имтиёзлар чегириб ташлаган даромаддир. Ҳақиқатан ҳам, даромад миқдори ШЖБПҲга бадаллар тўланган тўлов топшириқномаси суммасидан келиб чиққан ҳолда автоматик тарзда шаклланади. Бироқ сиз мажбурий бадаллар ва ихтиёрий бадаллар миқдорини алоҳида кўрсатганингизда, даромад миқдори ўзгаради. У ерда мажбурий бадаллар 0,1%га бўлингандаги сумма пайдо бўлади.

Реестрнинг иккинчи қисмини ходимлар кесимида тўлдиришда муайян ходим бўйича ихтиёрий бадални кўрсатишингиз лозим. Ушбу ходимнинг даромади 0,00 миқдорда акс этади.

«Сақлаш» опциясини босгач, киритилган ва Реестрдаги мавжуд маълумотлар мос келганини кўрасиз. Кейин Халқ банкига тақдим этиш учун Реестрни тасдиқлаш лозим.

 

Эътибор беринг!

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари нафақат МҲТФдан, яъни нафақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Балки ходимнинг ЖШДС солинадиган барча даромадларидан ҳисобланади. Булар корхона томонидан ходимга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлардир (СК 371, 376, ­377-м.; «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-м.; Низомнинг 3-б.).

Прочитано: 354 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика