Чет элда тўланган фойда солиғини ҳисобга олиш
Агар сиз чет давлатда даромадларингиздан фойда солиғи ёки айнан ўхшаш турдаги солиқни ҳақиқатда тўлаган бўлсангиз ёки у ушлаб қолинган бўлса, ушбу солиқ суммаларини сиз Ўзбекистонда фойда солиғини тўлаш ҳисобидан ҳисобга олишингиз мумкин (СК 342-м.).
Ҳисобга олиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
● ундан солиқ тўланган ёки ушлаб қолинган даромадга Ўзбекистонда солиқ солиниши лозим;
● Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома тузилган бўлиши;
● чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки солиқ тўланганини (ушлаб қолинганини) тасдиқловчи бошқа ҳужжат мавжуд бўлиши.
Агар ҳужжат чет тилида тузилган бўлса, ўзбек тилидаги таржимаси мавжуд бўлиши шарт (СК 342-м. 5-қ.).
Чет элда олинган даромаддан Ўзбекистонда тўланиши лозим бўлган сумма доирасидаги чет элда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинг.
Ҳисобга олинадиган солиқни ҳисоботда акс эттириш
Бунда Фойда солиғи ҳисоб-китобининг (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) 8-иловаси тўлдирилади.
010-сатрда Ўзбекистондан ташқарида олинган жами даромад суммасини кўрсатинг. Дивидендлар кўринишида олинган даромадларни бу ерда кўрсатманг, чунки улар алоҳида иловада акс эттирилади.
020-сатрда Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадлардан тўланган солиқ суммасини, дивидендлар кўринишидаги даромадлардан тўланган солиқни ҳисобга олмаган ҳолда, кўрсатинг.
030-сатрда солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) давридаги даромадларининг умумий суммаси (Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 010-сатридан) автоматик равишда кўрсатилади.
040-сатрда Ўзбекистондан ташқарида олинган даромаднинг умумий даромаддаги салмоғи қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисобланади:
010-сатр / 030-сатр х 100
050-сатрда солиқ базаси (Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 060-сатридан) автоматик равишда кўрсатилади.
060-сатрда солиқ солиниши лозим бўлган фойда суммаси Ўзбекистондан ташқарида олинган даромад қисмида қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисобланади:
050-сатр х 040-сатр
070-сатрда фойда солиғининг ставкаси (Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 070-сатридан) автоматик равишда кўрсатилади.
080-сатрда чет элда олинган даромаддан фойда солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисобланади:
060-сатр х 070-сатр
090-сатрда ҳисобга олиниши лозим бўлган фойда солиғи суммаси автоматик равишда кўрсатилади. Бу иккита қийматнинг энг кичиги – чет элда тўланган солиқ суммаси (020-сатр) ва Ўзбекистонда белгиланган ставка бўйича ўша бир хил даромаддан ҳисобланган солиқ суммаси (080-сатр);
ҳисобга олиниши лозим бўлган солиқ суммаси (090-сатр) бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғининг умумий суммасидан (Ҳисоб-китобнинг 110-сатри) чегирилади.
Даромадлардан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига қуйидаги ҳужжатлардан бирини илова қилинг:
● тўлов хабарномасини;
● чет давлат ваколатли органининг маълумотномасини;
● ёки солиқ тўланганлиги далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни.
Мисол. Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 8-иловасини тўлдириш
Фойда солиғи ҳисоб-китобига
8-илова
Ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган фойда солиғи суммаси
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган жами даромад суммаси (дивидендлардан ташқари)
|
010
|
950 000 000
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаддан тўланган солиқ суммаси (дивидендлар кўринишидаги даромадлардан тўланган солиқдан ташқари)
|
020
|
190 000 000
|
Жами даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри)
|
030
|
2 375 000 000
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаднинг жами даромаддаги улуши, фоизда (010-сатр / 030-сатр х 100)
|
040
|
40
|
Солиқ базаси (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри)
|
050
|
875 000 000
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромад қисмида солиқ солиниши лозим бўлган фойда суммаси (050-сатр х 040-сатр)
|
060
|
350 000 000
|
Фойда солиғи ставкаси (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри) |
070
|
15
|
Фойда солиғи суммаси (060-сатр х 070-сатр)
|
080
|
52 500 000
|
Ҳисобга олинадиган фойда солиғи суммаси
|
090
|
52 500 000
|
Изоҳлар:
Агар 020-сатр миқдори:
● 080-сатр миқдоридан кўп бўлса, 090-сатрда 080-сатр қиймати қўйилади;
● 080-сатр миқдоридан кам ёки тенг бўлса, 090-сатрда 020-сатр қиймати қўйилади.
Ҳисоб-китобга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаддан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.
Раъно АЛИШАЕВА,
ДСҚ департаментининг бош мутахассиси,
Радмила КАРИМОВА,
солиқ маслаҳатчиси.