Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 39 / Амалий бухгалтерия

Юк йўқотилган тақдирда…

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона юк ташийди, лицензия мавжуд. Буюртмачи шартномага асосан олдиндан тўловни амалга оширди. Бироқ ташиш чоғида юкнинг 2,4 млн сўмлик бир қисми йўқолган. Шартнома шартларига асосан ташувчи йўқотиш суммасини қоплаб бериши шарт.

Буни юк ташиш бўйича хизматлар учун буюртмачининг бўлғуси тўловлари ҳисобига амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 


– Агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ва багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади. Зарар қуйидаги миқдорда қопланади:

● йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда – йўқолган ёки кам чиққан юк ёхуд багажнинг қиймати миқдорида;

● юк ёки багажга шикаст етказилган (бузилган) тақдирда – унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида. Шикастланган (бузилган) юк ёки багажни тиклаш мумкин бўлмаганида эса – унинг қиймати миқдорида;

● баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган юк ёки багаж йўқолган тақдирда – юк ёки багажнинг эълон қилинган қиймати миқдорида.

Транспорт ташкилоти зарарни тўлаш билан бирга йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юкни ташиш учун олган кира ҳақини, агар у юкнинг баҳосига кирмаса, жўнатувчи (олувчи)га қайтариб беради.

Жўнатувчи ташувчидан юклар йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши (бузилиши) туфайли етказилган бошқа зарарни ҳам тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Юк йўқолганлиги, кам чиққанлиги, шикастланганлиги (бузилганлиги) учун бир йўналишда ҳар хил транспортда ташувчилар юк жўнатувчи (юк олувчи) олдида солидар жавобгар бўладилар.

Агар охирги ташувчи юкнинг кечикиб келишида ташувчиларнинг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, юкнинг кечикиб келганлиги учун жавобгар бўлади (ФК 721-м.).

 

Қандай ундирилади

Ташувчига нисбатан даъвони қўзғатишдан олдин буюртмачи унга талаб қўйиши шарт. Ва фақат агар юк ташувчи талабни қондиришни тўлиқ ёки қисман рад этса ёки 30 кунлик муддат ичида талабга жавоб қайтармаса, судга мурожаат қилиш мумкин (ФК 724-м.).

Муддати тўлган ёки муддати келгусида тўладиган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлиши мумкин (ФК 343-м.). Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳоллар ФКнинг 344-моддасида белгиланган.

Шу тариқа, юк жўнатувчи йўқолган юк қийматига тенг бўлган келтирилган зарар учун талаб қўйиши керак, ташувчи унга у тақдим этилган санадан эътиборан 30 кун ичида муносабат билдириши керак. Шунингдек, йўқолган юкни ташиш учун контракт бўйича тўлов суммаси камайтирилиши керак.

 

Бухгалтерия ҳисоби

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар «счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича корхонанинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Даъволар бўйича эътироф этилган ва ҳисобланган мажбуриятлар 6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар «счётининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади (Йўриқноманинг 302-б., АВ рақами 1181, 23.10.2002 йилдаги 21-сон БҲМСга 2-илова).

 

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Юк ташувчи томонидан:

 

Бўнак суммаси олинди – юк ташиш шартномаси суммасидан (12 000 000 сўм) 15%

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (6390)-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

1 800 000

 

Юк ташиш бўйича хизмат таннархи шакллантирилди ва ҳисобдан чиқарилди (ташувчи иш ҳақи, бензин, ёрдамчи инструментлар, махсус тара ва ҳ. к. учун харажатлар)

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 1030-«Ёқилғилар», 1060-«Идиш ва идишбоп материаллар», 1090-«Бошқа материаллар»

 

6 525 000

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6 525 000

 

Ҳисобварақ-фактурага асосан юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромад акс эттирилди (етказилмаган юк учун ташиш қийматини 20%га камайтиришни ҳисобга олган ҳолда)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (4890)-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

9 600 000

 

Юк жўнатувчи қарздорлигини сўндириш ҳисобига бўнак ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (6390)-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (4890)-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

1 800 000

 

Юк жўнатувчи томонидан етказилган зарар суммасига (20% юк етказилмаган) қўйилган талаб бўйича қарздорлик акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

2 400 000

 

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи ҳисобига талаб қўйиш суммаси сўндирилди

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (4890)-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

2 400 000

 

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи суммаси ҳисобвараққа келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (4890)-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

5 400 000

 

Юк жўнатувчи томонидан:

 

Юк ташувчига бўнак тўланди – юк ташиш шартномаси суммасидан (12 000 000 сўм) 15%

 

4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» (4330)-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

1 800 000

 

Юк ташувчига етказилган зарар суммасига талаб қўйилди – товарни йўқотиш (20% юк етказилмаган)

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» ёки 2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар» ёки 2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

2 400 000

 

Талаб қўйиш суммаси юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи ҳисобига ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (6990)-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

2 400 000

 

Юк ташилди, 9 600 000 сўм суммага юк ташувчининг ҳисобварақ-фактураси олинди (йўқолганлиги учун ташиш қийматини 20%га камайтиришни ҳисобга олган ҳолда)

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (6990)-«Бошқа мажбуриятлар»

 

9 600 000

 

Юк ташувчи олдида қарздорликни сўндириш ҳисобига бўнак суммаси ҳисобга олинди

 

4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» (4330)-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (6990)-«Бошқа мажбуриятлар»

 

1 800 000

 

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» «(6990)-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5 400 000

 

 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma «МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 315 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика