Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 38 / Менда фикр бор

Имтиёзлар ЭҲФда қаерга «яширилади»

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган имтиёзлар нафақат ҳужжатни шакллантиришда, балки кейинчалик у билан ишлашда ҳам кўриниши керак. Ушбу позицияни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА асослаб берди. 

 

– 2021 йил апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича имтиёз солиқ бўйича ҳисоб-китобда тўғри акс эттирилиши учун уни ЭҲФни шакллантиришда кўрсатиш зарур. Баъзан бухгалтер имтиёз кодини хато кўрсатади. Пировардида ҳисоб-китобда хатоларга олиб келадиган бошқа вазиятлар ҳам бўлиши мумкин.

Мен шакарни бутун мамлакат бўйлаб кўплаб савдо шохобчалари орқали реализация қиладиган ташкилот билан боғлиқ ҳолатга дуч келганман. Бухгалтер имтиёз кодида хато қилган. Нимадир нотўғри бўлганини солиқ бўйича ҳисоб-китобни топширишганда сезиб қолишди. Хатони топиш эса жуда қийин бўлди, сабаби юклаб олинган ҳисобварақ-фактураларда қўлланилган имтиёзлар тўғрисида маълумот йўқ.

Агар у бу ерда бўлганда, ҳужжатни аниқлаш меҳнат талаб қилмасди. Хатони излашга, ташкилотда ҳар ойда юзлаб расмийлаштириладиган барча ҳисобварақ-фактураларни текширишга кўп вақт кетди.

Амалий нуқтаи назардан ЭҲФни расмийлаштиришда қўлланилган имтиёзни ҳужжат билан ишлашда исталган вақтда кўриш мумкин бўлганда, жуда қулай бўларди. Бугунги кунда биз уни фақат ҳисобварақ-фактурани шакллантиришда кўрамиз.

Қисман ЭҲФнинг тасдиқланган шаклида имтиёзлар, МХИК, товарларнинг идентификация рақамлари (штрих-кодлари) учун махсус устун назарда тутилмаганлиги учун шундай рўй беради. Ушбу реквизитлар кейинроқ – ҚҚС маъмуриятчилигини такомиллаштириш чоғида киритилган.

Бинобарин, қўлланилган имтиёзлар ва МХИК кодлари тўғрисидаги маълумот аниқ бир ҳисобварақ-фактура бўйича ахборотга ҳар гал мурожаат қилганимизда акс эттирилиши учун Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) билан тасдиқланган шаклни қайта ишлаш зарур. Афтидан, ДСҚ шаклга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга шошилмаяпти, сабаби аввал барча янгиликларни амалиёт синовидан ўтказмоқчига ўхшайди.

Бироқ ҳатто ушбу вазиятда ҳам, назаримда, идоранинг солиқ тўловчиларга қўшимча қулайликлар яратишга ва имтиёз ҳеч бўлмаганда электрон ҳужжат айланмаси оператори дастуридан ҳисобварақ-фактураларни юклаб олишда акс эттирилишини таъминлашга имконияти бор.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 390 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика