Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар жорий этилди

Президентнинг 14.09.2021 йилдаги 5243-сон қарори билан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида янги ҳужжатда асосан:

2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисмини 2020 йил 1 октябрь ҳолатига МИЗ иштирокчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар учун қўллаш назарда тутилган. Имтиёзлар МИЗ иштирокчилари реестрга киритилган пайтдан эътиборан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган;

МИЗ иштирокчилари 2021 йил 15 сентябрдан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига МИЗ иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммасини 7 кун ичида қоплаб бериш тартибига қатъий амал қилиш топширилди. Қопланган қўшилган қиймат солиғи суммаси асоссизлиги аниқланган тақдирда, мазкур сумма белгиланган тартибда ундирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:

МИЗ иштирокчиларига улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича имтиёзлар беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;

МИЗ фаолиятини, уларнинг вазифалари ва кутилаётган натижаларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА.

Прочитано: 421 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика