Ўзбекистон Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида «мижозбай» тартибда уюштирилган учрашувда Гулистон шаҳар Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, Савдо-саноат палатаси Гулистон шаҳар бўлимининг Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари ҳамда Гулистон шаҳар, Улуғобод ҚФЙда жойлашган «Mazzali-Broyler» МЧЖ мутасаддилари иштирок этди.
Учрашув ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтди. Божхона хизмати мутахассислари техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш йўналишларида божхона расмийлаштирувининг ўрни тўғрисида маълумотлар беришди. Шунингдек, Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (23.04.2019 йилдаги ПҚ-4297-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисидаги»ги Қонуни қоидалари атрофлича тушунтирилди.
Учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларни амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
Акбар АҲМЕДОВ,
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати бош инспектори.