Ҳар қандай товар ва тайёр маҳсулотнинг таннархи бўлади. Уни ҳисоблашда турли услубиятлардан фойдаланишади. Ҳар бир маҳсулот тури учун норматив калькуляцион карта мавжуд бўлиб, унда хом ашё, энергоресурслар ва ҳ. к. бўйича норматив харажатлар акс эттирилади. Бундай карталарни тузишда корхоналар давлат стандартлари (ГОСТ), техник шартлар (ТШ), ўз лаборатория тадқиқотларига амал қилишади.
Хизматлар таннархи билан қандай йўл тутиш лозим? Уни ҳисоблаш зарурми ёки йўқ? Бу ишни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?
Саволларга Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди:
– Энг аввало, келинг, мазкур хизматни кўрсатиш учун биз чиқимлар қиламизми, деган саволга жавоб берайлик. Жавоб очиқ-ойдин, бинобарин, хизматлар таннархини ҳисоблаш зарур. Бундай ҳисоб-китобга мисолни кўриб чиқамиз.
Корхона сифат менежменти тизимини (ISO) сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади. Корхонада 10 000 000 маош билан 4 нафар штатдаги ISO мутахассислари ишлайди.
ISO мутахассислари хизматлар кўрсатганда:
1) ноутбуклардан фойдаланишади.
Ҳар бирининг бошланғич қиймати – 3 000 000 сўм. Компаниянинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатига асосан 10 БҲМдан юқори қийматдаги моддий активлар асосий воситаларга киради. Эскириш усули – тўғри чизиқли, эскиришнинг йиллик нормаси – 5 йил;
2) интернет ва уяли алоқа хизматларидан фойдаланишади. ISO мутахассисларга ажратилган рақамлар бўйича уяли алоқа хизматлари қиймати – 1 200 000 сўм. Ташкилот бўйича умуман интернет хизматлари қиймати – 1 000 000 сўм;
3) ёзув-чизув анжомларини сарфлашади. Жорий ой учун уларнинг қиймати 500 000 сўмни ташкил этди.
Компаниянинг бюджети бўйича хизматлар калькуляциясида режали қўшимча харажатлар қиймати – 90%.
Харажатлар моддалари
|
Сумма (сўмда)
|
Ҳисоб-китоб
|
Аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлаш
|
40 000 000
|
10 000 000 х 4 киши
|
Ижтимоий солиқ
|
4 800 000
|
40 000 000 х 12%
|
Ноутбукларнинг эскириши
|
200 000
|
3 000 000 х 4 дона х 20% / 12 ой
|
Интернет хизматлари
|
900 000
|
1 000 000 х 90%
|
Ёзув-чизув анжомлари
|
500 000
|
|
Уяли алоқа хизматлари
|
1 200 000
|
|
ЖАМИ:
|
47 600 000
|
|
Ой давомида ISO мутахассислар учта: «А», «Б», «В» лойиҳаларида машғул бўлишди. Шу давр учун аудиторларнинг ҳар бири 160 соат ишлаб берди. Лойиҳаларда бандлиги бўйича тақсимланиши:
|
«А» лойиҳаси
|
«Б» лойиҳаси
|
«В» лойиҳаси
|
1-мутахассис
|
80
|
60
|
20
|
2-мутахассис
|
70
|
50
|
40
|
3-мутахассис
|
30
|
90
|
40
|
4-мутахассис
|
20
|
50
|
90
|
ЖАМИ
|
200 соат
|
250 соат
|
190 соат
|
Корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатига асосан харажатлар мутахассислар томонидан ҳар бир лойиҳада ишлаб берилган вақт бўйича тақсимланади. ISO мутахассиснинг 1 соат иши учун харажатлар ставкаси:
47 600 000 / 640 соат = 74 375 сўм/соат.
|
«А»
|
«Б»
|
«В»
|
Лойиҳанинг таннархи
|
74 375 х 200 = 14 875 000 сўм
|
74 375 х 250 = 18 593 750 сўм
|
74 375 х 190 = 14 131 250 сўм
|
Ҳар бир лойиҳа бўйича ҳисобни юритиш учун электрон табелни жорий этиш мумкин. Уни хизматлар кўрсатишда банд бўлган ҳар бир ходим мустақил равишда тўлдиради, кадрлар бўлими эса ушбу жараённи назорат қилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма
|
Дебет
|
Кредит
|
Иш ҳақини ҳисоблаш
|
40 000 000
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
Ижтимоий солиқни ҳисоблаш
|
4 800 000
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»
|
Амортизацияни ҳисоблаш
|
200 000
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»
|
Алоқа, интернет хизматлари акс эттирилди
|
2 100 000
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Девонхона товарларини ҳисобдан чиқариш
|
500 000
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
1090-«Бошқа материаллар»
|
«А» лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш
|
14 875 000
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
«Б» лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш
|
18 593 750
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
«В» лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш
|
14 131 250
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»
|
Шубҳасиз, агар технологик жараён қўп қиррали ва маҳсулотни тўлиқ тугаллаш учун кўп босқичларни ўз ичига олса, хизматлар кўрсатиш харажатлари ҳисоб-китоби анча мураккаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатида хизматлар таннархи ҳисоб-китоби тартибини ва ҳужжатлар айланиши тартибини тасдиқланг.