Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Кадрлар бўлими

Ҳар бир йил учун 48 кундан ошмаслиги лозим

 

Бир йиллик таътил 27 иш кунидан иборат бўлганда, иш берувчи 2 йил учун меҳнат таътилини бериши мумкинми?

 

– Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида йиллик асосий ва қўшимча таътилларни жамлаш тартиби белгиланган, уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МК 140-м.).

Қонун ҳужжатларида ходимларга бирор-бир сабабга кўра ўз вақтида таътил берилмаган бўлса, уларга 2 ва ундан ортиқ йил учун таътил берилиши тақиқланмаган. Мазкур ҳолатда таътиллардан жамланганда унинг ҳажми ҳар бир йил учун 48 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Келгуси даврлар учун олдиндан таътил берилмайди.

Шу тариқа, иш берувчи томонидан йиллик меҳнат таътили ҳажми – 27 иш куни амалдаги қонун ҳужжатларига зид келмайди, ва иш берувчи ходимга 2 йил учун 54 иш кунидан иборат таътилни беришга ҳақли бўлади.

Ходимнинг хоҳишига қараб таътилни қисмларга бўлиш мумкин. Шунингдек ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан – 15 иш кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК ­146-м., 151-м. 2-қ.). Мазкур ҳолатда ходим ҳар бир йил учун камида 15 иш кунидан бир йўла 2 йиллик ёки алоҳида-алоҳида меҳнат таътили олишга ҳақли бўлади, таътилнинг қолган кунлари учун аризасига кўра пуллик компенсация олиши мумкин.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 241 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика