Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Кадрлар бўлими

Биргаликда олиб бориш ёки ўриндошлик

 

Асосий ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Корхона раҳбари у кетганидан кейин штат бирлигини 2 қисмга, яъни 0,5 штат бирлигидан ажратяпти, ва шу ерда ишлайдиган ходимларни 0,5 ставкага ўриндошликка қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқарди.

У бошқа ходим билан ишдан таътилга кетган ходиманинг тўлиқ маошини тўлаш шарти билан меҳнат шартномасини тузиши мумкинми? 

 

– Асосий ходим ишда бўлмаган вақтида, бу ижтимоий таътил, узоқ муддатли меҳнатга лаёқатсизлик ёки меҳнат таътили бўлса ҳам, муддатли меҳнат шартномаларини тузган ҳолда бошқа ходимларни асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган.

Вақтинча бўш қолган лавозимни 2 қисмга ажратган ҳолда:

• икки нафар ходим билан ҳар бирига асосий ходим лавозим маошининг 50%и миқдорида меҳнатга ҳақ тўлаш шарти билан 0,5 ставкага ички ўриндошлик бўйича янги меҳнат шартномалари тузилиши лозим;

• шуни ёдда тутиш лозимки, мазкур турдаги меҳнат шартномаларида ходимлар томонидан бундай мажбуриятлар асосий мажбуриятлари билан бирга эмас, балки ишдан бўш вақтида бажарилиши назарда тутилади. Мазкур ҳолатда ўриндошлик бўйича ишлаш иш вақтидан ташқари ишлаш ҳисобланмайди;

• ходимга биргаликда олиб бориладиган лавозим бўйича табель рақами берилади ҳамда асосий ва ўриндошликдаги ишлар учун табель рақамлари бўйича алоҳида иш ҳақи ҳисобланади. Табелнинг асосий иш жойи сатрида ходимнинг тўлиқ иш вақти, табелдаги ўриндошлик сатрида иш вақтининг ярми кўрсатилади.

Мазкур ҳолда бундай тартибда икки нафардан ортиқ ходимлар билан ҳам муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ўрнига бажариладиган ишлар 1 иш куни мобайнида асосий мажбуриятлари билан бир вақтда бирга бажариладиган бўлса, бундай иш «биргаликда олиб бориш» деб аталади (Низомнинг IV бўлими, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган). Бунда қўшимча меҳнат мажбуриятлари бир ёки бир нечта ходимларнинг зиммасига уларнинг розилиги билан юклатилиши тўғрисида буйруқ чиқарилади, унда томонларнинг келишувига биноан белгиланган миқдордаги қўшимча иш ҳажми учун қўшимча тўлов миқдори белгиланади ҳамда ишда бўлмаган ходимнинг маоши миқдорининг ярмидан фарқ қилиши мумкин (МК 160-м.).

Прочитано: 1032 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика