Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Халқаро шартномага амал қилинг

 

Корхона хорижий ҳамкор билан хом ашё, ускуналар ва бошқаларни сотиб олиш бўйича импорт шартномаларини тузди.

Импорт шартномаларида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш учун қайси давлатнинг судини кўрсатган маъқул? Низо Тошкент шаҳар иқтисодий судида кўриб чиқилган, хорижий ҳамкор эса РФда ёки бошқа давлатда бўлса, суднинг қарори қандай тартибда ижро этилади? 

 

– Ўзбекистон иқтисодий судининг қарори халқаро шартномаларга асосан ижро этилади.

Шартнома, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишувига кўра танланган мамлакат ҳуқуқи билан тартибга солинади. Иқтисодий судга иқтисодий соҳада юзага келадиган, шу жумладан чет эл юридик шахслари иштирокидаги низоларни кўриб чиқиш ваколати берилган. Шунингдек иқтисодий низолар ҳакамлик битими мавжуд бўлганда ҳакамлик судларига – халқаро тижорат арбитражига ўтказилиши мумкин (ФК 10, 1189-м.; ИПК 25-м.; «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-м. 1-қ., 11, 12-м.; «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун, 18.08.2021 йилдан кучга киради).

Иқтисодий суднинг қарори халқаро ҳужжатларга, масалан, Хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги битимга (Киев, 20.03.1992 й.) асосан ижро этилади. Битимда белгиланишича, МДҲ иштирокчи давлатлари ваколатли судларнинг қонуний кучга кирган қарорларини тан оладилар ва ижро этадилар. Қарор манфаатдор давлатнинг илтимосномасига биноан ижро этилади. Илтимосномага зарур ҳужжатлар илова қилинади (Битимнинг 7, 8-б.).

Яъни Ўзбекистон корхонаси қарздорнинг хорижий судига Ўзбекистон иқтисодий судининг қарорини ижро этиш тўғрисидаги илтимосномани зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Хорижий арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилган (Нью-Йорк, 10.06.1958 й.). Конвенцияга мувофиқ аҳдлашувчи томонлар ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар тарафлари бўлган низолар бўйича арбитраж қарорини ўзаро тан оладилар ва ижро этадилар.

Прочитано: 218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика