Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Судга мурожаатлар чекланмайди

 

Жисмоний шахс ташкилотимизга нисбатан 4 марта пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини фуқаролик судига  топширган. Айнан бир масала юзасидан суднинг даъво аризасини қондиришни рад этиш тўғрисидаги қарори чиқарилган, бироқ бунга қарамай, жисмоний шахс судга даъво аризаларини топширишда давом этиб бизнинг вақтимизни олмоқда.

Юридик шахс ушбу жисмоний шахсга нисбатан қандай таъсир чораларини кўриши мумкин? Асосланмаган даъво аризаси билан судга  мурожаат этилганлиги учун фирма фойдасига жарима ундирилиши мумкинми? 

 

– Конституциянинг 44-моддасида кўрсатилишича, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг суд томонидан ҳимояланиши кафолатланади. Шу тариқа, жисмоний шахс судга мурожаат қилаётиб, ўзининг суд ҳимоясига бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширади. Жисмоний шахс ушбу ҳуқуқдан чекланмаган миқдорда фойдаланиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида судга кўриб чиқилган масала юзасидан қайта мурожаат қилган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилиши тўғрисидаги нормалар мавжуд эмас.

Прочитано: 972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика