Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Юридик маслаҳатлар

Мол-мулкни ижарага бериш – бегоналаштириш эмас

 

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарори 10-бандида шундай дейилган: «Умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади».

Мол-мулкни ижарага бериш уни бегоналаштириш ҳисобланадими? 

 

Йўқ, мол-мулкни ижарага бериш уни бошқа шахсга ўтказиш ҳисобланмайди.

Мол-мулкни бегоналаштириш уни бошқа шахснинг мулкига, ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ҳисобланади. Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир (ФК 164-м.). Яъни бошқа шахсга мол-мулкни бериш деганда мол-мулк бир мулкдордан бошқасига ўтказилиши тушунилади.

Ижарага келадиган бўлсак, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Бошқача айтганда, ижара деганда мол-мулк бошқа шахсга вақтинча эгалик қилишга ва фойдаланишга топширилиши тушунилади. Бунда ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкка эгалик қилиш – фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказа олмайди. Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни сотишга, ҳадя қилишга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли бўлмайди, мол-мулкни ижарага берувчининг розилиги билан иккиламчи ижарага топшириш ҳолатлари бундан мустасно (ФК 535, 546-м.).

Прочитано: 1179 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика