Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

ККУ реновация қилинади 268 та

 

Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарорида республикада кўп квартирали уй-жойларни (ККУ) реновация қилиш назарда тутилган.

Қанча уй реновацияга тушади ва бу ишлар қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилади? 

 

– Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (19.06.2021 йилдаги ПҚ-5152-сон) 4-иловада Республика бўйича эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган кўп квартирали уй-жойларни инструментал ўрганиш ва реновация қилиш бўйича режа кўрсаткичлари келтирилган. Республиканинг турли минтақаларидан 268 та уй 2021 йилда реновация (бузилади, янгидан қурилади ёхуд реконструкция) қилинади. Шундан 211 ККУ (2 727 квартир) бузиб ташланади ва улар ўрнига янги кўп қаватли уйлар барпо этилади.

Бу ишларни молиялаштириш манбалари белгиланган. 104 та кўп квартирали уй-жойни бузиб қайта қуриш учун танлов асосида тадбиркорлик субъектлари жалб қилинади. Бунда қарорга мувофиқ бузиб қайта қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига уларнинг турар жойлари майдонидан кам бўлмаган миқдорда, «калити билан топшириш» шарти билан янги турар жойни бепул топширилади. Мазкур уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳоли қурилиш тўлиқ тугаллангунга қадар вақтинча яшаш учун бепул уй-жойлар билан таъминланади.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 107 та кўп квартирали уй-жойни бузиб қуриш ишларини бошлаш мўлжалланган. Бунда ҳам аҳоли қурилиш тўлиқ тугаллангунга қадар вақтинча яшаш учун бепул уй-жойлар билан таъминланади.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари 57 та кўп квартирали уй-жойни (1 064 квартира) реконструкция қилишга, шу жумладан, уйларнинг таянч тўсиқларини кучайтиришга йўналтирилади. 276 та кўп квартирали уй-жойда (3 502 квартирада) инструментал ўрганиш ишлари бошланади. Бунда бино ва иншоотлардан хавфсиз тарзда фойдаланиш имкониятини аниқлаш учун конструкция ва объектларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказишни назарда тутади. Батафсил инструментал ўрганиш тадбирларини фақатгина ушбу йўналишга ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан махсус асбоб-ускуналарни қўллаган ҳолда амалга ошириш лозим бўлади (Тадбирлар дастури, ПҚ-5152-сон қарорга 5-илова).

Прочитано: 271 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика