Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Янги таҳрирдаги Уй-жой кодекси лойиҳаси устида иш олиб бориляпти

 

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи, иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда, дея хабар берилади parliament.gov.uz сайтида.  

 

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимиз уй-жой сиёсатида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, уй-жой муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги давлат томонидан изчил уй-жой сиёсатини амалга оширишни мураккаблаштирмоқда. Бу ўз навбатида, уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқишни, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш лозимлигини англатади.

Қонун лойиҳаси билан биноларни турар жой сифатида таснифлаш, турар жойлар ва нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва турар жойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг турар жойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нормалари билан тартибга солинади. Бундан ташқари, лойиҳага уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар жой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши билан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши таъминланади. Ўз навбатида, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.

Прочитано: 230 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика