Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Ишдан бўшаб кетган ходимга мукофот пулини тўлаш

 

Компания йил якунлари бўйича мукофот пулини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ҳисоблайди, чунки у аниқ ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маълумотларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг бошланишида олади. Мазкур даврда ходимларнинг бир қисми ишдан бўшаб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради.

Компания локал ҳужжатларда бундай ходимларга улар ишдан бўшаб кетганидан кейин мукофот пулини тўлашни назарда тутиши мумкин? Бу ҳолат амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш деб қаралмайдими? Мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қайта ҳисобланиши лозимми? 

 

– Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МК 153-м. 2-қ.).

Қоидага кўра, мукофот пули унга боғлиқ давр тугалланганидан кейин ҳисобланади. Бироқ мукофот ҳисобланганда ходим ишдан бўшаб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради. Шу боисдан ойлик (чораклик) мукофот пули меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг бир қисми ҳисобланади, меҳнат шартномасининг (ходим ёки иш берувчининг ташаббусига кўра) бекор қилиниши далили собиқ ходимга ушбу иш берувчида ишлаган вақти учун меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳисобланган мукофот пулини олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди (бунда локал ҳужжатда меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин мукофот пули ҳисобланмайдиган деб қайд этилмаган бўлиши шарт). Қонун ҳужжатларида лавозимидан озод этилган ходимга мукофот пули ҳисобланиши тақиқланмаган. МКда қайд этилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тўланиши лозим бўлган барча суммалар белгиланган муддатларда тўланиши ҳақидаги талаб қонун ҳужжатларида, локал ҳужжатларда кафолатланган ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунида ҳисобланадиган суммаларга ҳам тааллуқлидир (МК 161-м.). Шу боисдан, МКда иш ҳақи тўлаш муддатлари белгиланганлигига (МК ­110-м.) қарамай, бундай мукофот пули уни олиш ҳуқуқига эга бўлган собиқ ходимга тўланиши мумкин.

Бундан келиб чиқадики, корхонанинг локал ҳужжатларида ишланган давр учун мукофот пули ходимга у ишдан бўшаб кетганидан кейин ҳам тўланиши назарда тутилиши мумкин ва бу қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоб-китоб кунидаги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва ишдан бўшаш кунида тўланади. Айрим ҳолатларда мукофот пули ходим ишдан бўшаганидан ва у билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин ҳисобланишини инобатга оладиган бўлсак, мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қайта ҳисобланиши талаб этилмайди.

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика