Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Уй-жойларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади

 

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда кўп хонадонли уй жойларни назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш, коммунал, коммуникация хўжалик масалалари вакиллари, Олмалиқ шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари иштирок этиб, ширкат раислари билан суҳбатлашишди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган уй-жой мулкдорлар ширкатлари ва бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, дебитор-кредитор қарздорликни қисқартириш, аҳоли орасида йиғилаётган мажбурий бадал тўловларини мақсадли ишлатилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, учрашувда қизил ҳудудга тушган, фаолияти қониқарсиз бўлган айрим ширкатларни бошқарув сервис компанияларига бириктириш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, соҳа юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Бугунги кунда Олмалиқ шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими тасарруфида кўп қаватли уйлар 355 тани ташкил этади. Шундан 180 та уй ширкатлар тасарруфида бўлиб, уларнинг 175 таси шу кунга қадар бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Бугунги кунда улар томонидан коммунал соҳанинг барча йўналишлари ҳамда таъмирлаш, ободонлаштириш ва шу каби соҳаларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги ноқонуний қурилмалар ҳудуд қиёфасини бузиб, унда яшовчи аҳоли вакилларига бир қатор ноқулайликлар туғдиради. Шу боис ўзбошимчалик билан бунёд этилган бу каби ноқонуний қурилмаларни аниқлаб, муаммони ўз вақтида бартараф этиш муҳим саналади.

Тадбирда ширкатлар фаолиятини ўрганиш ва шаҳардаги мавжуд ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутахассислар бириктирилиб, ҳудудларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Соҳа мутахассислари томонидан уй-жой ширкатлари раҳбарларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика