Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Ўзбекистонда электр энергиясининг улгуржи бозори яратилмоқда

 

Лойиҳа офисининг экспертлари томонидан 2021–2025 йилларга мўлжалланган уч босқичдан иборат улгуржи рақобатбардош электр энергияси бозорига ўтиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилди, дея хабар берилади Энергетика вазирлигининг ахборотида. 

 

Биринчи босқичда электр энергияси корхоналарини эркинлаштириш ва электр энергиясини сотиш истагида бўлган хусусий корхоналар томонидан лицензия олиш кўзда тутилган. Бунда бозор муносабатларига асосланган ёндашув натижасида маҳсулот сифатини яхшилаш ва нархларнинг пасайишига эришилади.

Электр энергиясининг рақобатбардош улгуржи бозорига ўтишнинг иккинчи босқичида электр энергиясини тақсимлаш тизимининг оператори яратилади ва истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш функциялари таъминотчиларга босқичма-босқич ўтказилади. Мазкур таъминотчилар лицензия асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ҳуқуқига эга бўладилар. Таъкидлаш жоизки, ушбу босқичда истеъмолчилар электр энергиясини онлайн савдо платформаси ёки исталган таъминотчи орқали сотиб олишлари мумкин бўлади. Таъминотчилар ўртасида рақобат муҳити шаклланиши орқали электр энергиясининг таъминоти сифати ошишига эришилади.

Учинчи босқич – «Кун ичи (соатбай) савдолар» босқичи. Онлайн савдо платформасидаги эркин шартномалар ҳажмларига кўра, электр энергиясини режа асосида соатбай ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ортиқча ёки етишмаётган ҳажмларини сотиш ва сотиб олиш операциялари амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар энергия самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратишмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, миллий иқтисодиётнинг энергия сарфи миқдори ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларидан 2–2,5 баравар юқори.

Агар дунёда энергия истеъмолининг 23 фоизи уй-жой секторига тўғри келса, Ўзбекистонда – 40 фоиз. Хусусан, Европада 1 квадрат метр учун энергия сарфи йилига ­120–150 киловатт соатни ташкил қилса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 390 киловатт соатдан ошади ёки 240–270 киловатт соат кўпроқни ташкил қилади.

2020 йилда ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларида 1 352,4 млн куб метр табиий газ ва 917,5 млн киловатт соат электр энергияси тежалиши таъминланди. Бу бирламчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш учун улкан салоҳият мавжудлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Прочитано: 258 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика