Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Уй-жой хўжалиги яна ўзгаришлар остонасида

 

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг кучга кирганига ҳали бир йил тўлмасиданоқ уй-жой хўжалиги соҳаси яна ўзгаришлар бўсағасида турибди. Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (19.06.2021 йилдаги ПҚ-5152-сон) билан уй-жой сиёсатининг бугунги босқичдаги устуворликлари белгилаб берилди. Ҳозирги кунда мазкур соҳада янги шартлар, ёндашувлар, талабларни ҳисобга олган ҳолда тезкор ўзгаришлар юз бериб бормоқда. Ҳужжатда кўрсатилган янгиликларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади. Айрим нормалар бир хил талқин қилинмайди, табиийки, улар шарҳларни талаб қилади. Лекин бу ҳақда мавзувий сонимизнинг келгуси сонида батафсил сўз юритамиз.  

 

ККУни бошқариш бўйича лойиҳа

Ўзбекистоннинг 15 та шаҳари ва Қорақалпоғистонда 2022 йил 1 июлга қадар кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда. Бу лойиҳа бошқарувчи ташкилотларга бириктирилган ҳудудларда очиқ танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бошқарув ва хизмат кўрсатишнинг янги тизими 1 227 та кўп квартирали уйлар базасида, шунингдек лойиҳага тегишли ҳудудларда жойлашган ижтимоий объектларда ўтказилади. Лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудда бошқарувчи ташкилотга қуйидаги вазифалар юклатилади:

мазкур ҳудуддаги барча ККУларни бошқариш;

якка тартибда қурилган уйларга ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларга (объектларга) коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;

тегишли ҳокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш;

куну тун мобайнида фаолият юритадиган диспетчерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматини ташкил этиш.

Барча давлат буюртмачиларига бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш мумкин бўлди. Якка тартибда қурилган уйлар мулкдорлари, хусусий ташкилотлар вакиллари бошқарувчи ташкилот билан шартномани ихтиёрий равишда тузади. Лойиҳага тегишли ҳудудда муҳандислик тармоқлари ҳамда коммуникацияларини қуриш ва ўзгартириш ишлари бошқарувчи ташкилотни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

 

Мулкдорлар таъмирлаш ишларини биргаликда молиялаштиради

2021 йил 1 июлдан бошлаб УМШ, БК ва бошқарувчилар ҳар бир ККУ учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

УЖКХ вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун махсус ҳисобварақ очилади. Таъмирлаш ишлари қийматининг 30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан амалга оширилади, бунда мазкур маблағлар махсус ҳисобварақда шакллантирилади. Қийматнинг қолган 70 фоизи тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади. Молия вазирлиги УЖКХ вазирлигининг Махсус ҳисобварағига ККУни мукаммал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширишга жорий йилда 100 млрд сўм йўналтиради.

 

Кадастр ҳужжатлари учун бўлиб-бўлиб тўланади

Мулкдорлар ёки бошқарувчиларга ККУга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

 

Бошқарувчиларга янги ваколатлар юклатилди

Бошқарувчилар бир йилда бир марта ККУдаги таянч ва тўсиқ конструкциялар бутлигини хатловдан ўтказади ва Уй-жой фонди инспекциясига маълумот киритиб боради.

Ҳар ярим йилда улар мажбурий бадалларнинг тушуми ва кўп квартирали уй-жойни бошқариш бўйича харажатлар тўғрисида мулкдорларга ҳисобот бериб боради.

 

Дастлабки 2 йилда янги қурилишларни қурувчилар бошқаради

2021 йил 1 октябрдан бошлаб янги қурилишларни бошқариш биринчи 2 йилда қурувчи томонидан амалга оширилади. Мазкур муддатга ККУ эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади. Қурувчи мазкур давр учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилотни жалб қилиши мумкин. Биринчи икки йил ичида ККУдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони 50 фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ ККУни бошқариш усули танланади.

 

 

Кенгашлар ККУни сақлаб туриш бўйича ишлар ва хизматларни тасдиқлайди

ККУдаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати УЖКХ вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги бошқарувчилар билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

 

Квартира сотилаётганда сотувчининг қарздорлиги тўғрисида харидор огоҳлантирилади

2022 йил 1 январдан бошлаб нотариал идоралар томонидан мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади. Янги мулкдор шу тариқа мазкур қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

 

Кам таъминланган оилаларга – субсидиялар

ККУда истиқомат қилувчи, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади.

 

Мулкдорлар 80 фоизидан кўпроғининг овози талаб қилинадиган қарорлар

Мулкдорлар умумий йиғилиши томонидан бир қатор масалаларни қабул қилиш учун мулкдорлар 80 фоизидан кўпроғининг овози талаб қилинади. Бу қуйидаги қарорларга тааллуқлидир:

ККУга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;

барча мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган ККУда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;

ККУ учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

 

Биллинг + бошқарувчиларнинг электрон реестри

2021 йил 1 августга қадар лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудларда ККУга хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилиш мўлжалланган. Бутун республика ҳудудларида биллингга уланиш 2022 йилнинг 1 январига қадар амалга оширилади. 2021 йил 1 октябрга қадар ККУни бошқарувчиларнинг электрон реестрини шакллантириш ва ишга тушириш назарда тутилган.

 

Кредитлар муддати 3 йилгача узайтирилади

2021 йил 1 июлдан бошлаб ККУни бошқариш усули УМШлардан БТларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, 3 йилгача узайтириш чораларини кўриш режалаштирилган.

 

Уй-жой фонди инспекцияси қонун бузилишлари устидан назоратни кучайтиради

Бошқарувчилар билан биргаликда Уй-жой фонди инспекцияси қайта қуриш ва қайта режалаштириш ишлари ҳолатини назорат қилиш мақсадида ККУдаги турар ёки нотурар жойга кириш ҳуқуқига эга бўлди. Квартирага кириш учун уй-жой мулкдорларининг ва (ёки) мурожаатлари асос бўлади. Бундай ишларни бажараётган мулкдор турар жойга қўйилиши зарурлиги ҳақида олдиндан хабардор қилиниши керак.

Уй-жой фонди инспекцияси ККУ объектларини ҳамда муҳандислик ускуналарининг реконструкция қилинган тизимларини ўрганиш давомида қурилиш (реконструкция) лойиҳасидан четга чиқиш ҳолатлари бўйича аниқланган камчиликлар ёки ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан айбдор шахслар ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга доимий равишда тақдим этиб боради.

Прочитано: 1065 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика