Кўп квартирали уйдаги нотурар жой – офис юридик шахсга тегишли.
Нотурар жой эгаси кўп квартирали уйнинг уй-жой мулкдорлари ширкатига (УМШ) ойлик мажбурий бадалларни қандай ҳужжатларга асосан тўлаши лозим?
– УМШга ойлик мажбурий бадаллар юридик шахс – кўп квартирали уйдаги нотурар жой эгаси томонидан ҳисобварақ-фактурага асосан тўланади.
УМШ юридик шахс ҳисобланади («Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-м.), ўз хизматларини реализация қилишда улар ушбу хизматлар харидорлари бўлган юридик шахсларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этишлари шарт. Шу сабабли кўп квартирали уйдаги нотурар жой эгаси бўлган юридик шахсга ҳисобварақ-фактура ёзиб берилиши лозим.
Нурали Нурмуҳамедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.