Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Божхона

Қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

 

Божхона органлари томонидан божхона чегараси орқали ноқонуний товарлар кириб келишининг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари «Тошкент-товар» ТИФ ҳамда «Чуқурсой техник идораси» темир йўл божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда МЧЖлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган «велосипед эҳтиёт қисмлари»ни божхона кўригидан ўтказишди. Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган жами 883,4 млн сўмлик 7 075 дона велосипед камералари, 236 660 дона 4 турдаги хўжалик товарлари ҳамда салкам 7 тонна оғирликдаги болт ва гайкалар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 200 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати материаллари асосида.

Прочитано: 308 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика