Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган ва 1990 йилда туғилган фуқароларнинг яшаш манзиллари кўздан кечирилди.
Текширув давомида уларнинг хонадонларида умумий қиймати қарийб 1,5 млрд сўмга тенг бўлган тамаки маҳсулотлари борлиги, лекин уларни республика ҳудудига олиб киришда зарур бўладиган тегишли ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу тамаки маҳсулотлари Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасидан олиб келинган бўлиб, Тошкент шаҳрида сотувга чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда