Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Божхона

«Жанггоҳ тахтачаси»даги дадил юришлар

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитасида болажонлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

 

Қўмитанинг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик бўлими томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда Тошкент гарнизони ҳудудида хизмат қилаётган божхона органлари ходимларининг фарзандлари иштирок этди.

Дастлаб 8 ёшгача ҳамда 9-12 ёшдаги болалар ўртасида шахмат мусобақаларига старт берилди. Ақл гимнастикаси бўйича беллашувлар давомида болажонларнинг жиддий нигоҳлари ва шахмат тахтасидаги дадил юришларини кўриб, уларда ҳозирданоқ эртанги ҳаётга нисбатан ишонч ва ­қатъият, ўз олдига аниқ мақсад қўя олиш каби кўникмалар шаклланаётганини кузатиш мумкин эди.

Мусобақа ғолибларига медаль, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг болажонларни уларнинг ота-оналари хизмат қилаётган даргоҳ билан, унинг тарихи ва бугунги куни билан яқинроқ таништириш мақсадида «Божхона тарихи» музейига экскурсия уюштирилди. Музейдаги маълумот ва экспонатлар болалар учун ҳам тушунарли, ҳам зерикарли бўлмаслиги учун улар содда ва қизиқарли тарзда намойиш этилди.

Тадбир якунида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

 

Ҳ.ТАНГРИЕВ, ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори.

Прочитано: 383 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика