Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Муассиснинг ёрдамига солиқ солинадими

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган кичик корхона 150 млн сўм миқдорида банк кредити олди. Навбатдаги тўлов суммасини тўлаш вақти келди, аммо кредит ва фоизларни тўлаш учун маблағ етарли эмас. Муассис корхонамиз ҳисоб-китоб счётини ўз маблағлари ҳисобидан тўлдиришга тайёр. Бундай операцияни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? 

 

Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– Муассис ўз корхонасига қуйидаги тарзда ёрдам кўрсатиши мумкин:

бепул молиявий ёрдам пул заёми

Иккала ҳолатда ҳам муассис ва корхона ўртасида шартнома расмийлаштирилади.

Қарз тақдим этилган тақдирда, суммадан ташқари, шартномада қайтариш муддатини ва фоиз ставкасини (фоизли қарз учун) кўрсатинг. Агар биз катта битим ҳақида гапирадиган бўлсак, унда қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

 

Нақд пул кўринишида ёрдам кўрсатилса, муассис банкда маблағ киритаётганда тўлдирадиган квитанцияни расмийлаштираётганда буни қандай ифодалаш ҳакида ўйлаб кўринг (буни қандай қилиш керак, қуйига қаранг). Квитанция ва банк кўчирмаси ҳисобварақни тўлдириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар бўлади.

 

1-вазият.

Бепул молиявий ёрдам кўринишидаги пул маблағларини олиш чоғида корхона текин олинган мол-мулк кўринишида даромадни тан олади (пул – бу мулк). Бунда солиқ солинадиган даромад юзага келади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м.). Бундай даромаднинг суммасига айланмадан солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СК 467-м. СК 468-м. 3-қ.).

Бухгалтерия ўтказмалари: Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – Кт 9380-Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам».

 

2-вазият.

Агар қарз шартномасига кўра нақд пул тўланаётган бўлса, квитанцияда «Вақтинчалик молиявий ёрдам» ёки «Кредит бўйича мажбуриятларини сўндириш учун мақсадли қарз» деб кўрсатинг. Қарз қайтарилиши керак бўлгани учун олинган маблағларнинг суммаси даромад бўлмайди. Бироқ корхонада бу ҳолда СКнинг 299-моддасига мувофиқ «бошқа» даромад юзага келиши мумкин – олинган маблағлар суммасига эмас, балки текин олинган мулкий ҳуқуқ – пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳисоблаб чиқарилган суммасига.

Агар қарз фоизсиз ёки МБнинг асосий ставкасидан паст бўлса, бундай даромад юзага келади (СК ­299-м. 4-қ).

Бухгалтерия ўтказмалари: Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – Кт 6820-«Қисқа муддатли қарзлар» (ёки Кт 7820-«Узоқ муддатли қарзлар»).

 

Солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоблаб чиқарилган қарз маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

 

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботида бепул олинган мол-мулк суммаси (мулкий ҳуқуқлар) айланмадан олинадиган солиқ хисоб-китобининг 1-«Жами даромадлар» иловаси 0404-сатрида акс эттирилади (9-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).

 

Фойда солиғини тўлайдиганлар учун бепул олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар кўринишдаги даромадлар суммаси жами даромадига киритилади ва унга фойда солиғи солинади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м.).

 

1-мисол. Фоизсиз қарз олинганда даромад ҳисоб-китоби.

Корхона (асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш) 2021 йил 4 январь куни фоизсиз қарз шартномаси бўйича 6 ой муддатга (қайтариладиган сана 2021 йил 4 июль) 50 млн сўм олди. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси, ставкаси – 4%.

2021 йилда МБ асосий ставкаси – 14%.

Қарз пулларидан текин фойдаланишдан олинган даромад суммаси қуйидагиларни ташкил этди:

I чорак учун – 50 000 000 х 14% / 365 кун х 87 = 1 668 493,15 сўм;

6 ой учун (жамғариб борилади) – 50 000 000 х 14% / 365 х 178 = 3 413 698,63 сўм;

9 ой учун (июль ойининг 3 куни киритилади) – 50 000 000 х 14% / 365 х 181 = 3 471 232,88 сўм.

Бундай даромаддан бюджетга айланмадан олинадиган солиқ суммаси қуйидагиларни ташкил этди:

I чорак учун – 1 668 493,15 х 4% = 66 739,73 сўм;

ярим йиллик учун – 3 413 698,63 сўм х 4% = 136 547,95 сўм. II чорак учун тўлов = 136 547,95 – 66 739,73 = 69 808,22 сўм;

9 ой учун – 3 471 232,88 х 4% = 138 849,32 сўм. III чорак учун тўлов = 138 849,32 – 136 547,95 = 2 301, 37 сўм.

Умуман олганда, 2021 йил учун даромад ва солиқ суммаси асосий фаолият учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ўзгармаса такрорланади.

Агар қарз қисмларга бўлиб қайтарилса, банк кредитлари бўйича фоизлар ҳисоб-китоби сингари қайтарилмаган қарз суммасидан ҳисоб-китоб қилиш керак.

 

2-мисол. Қарз бўйича фоизлар МБнинг асосий ставкасидан паст бўлганда даромад суммасини аниқлаш

Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йил 4 январь куни фоизли қарз шартномаси бўйича (йиллик 3%) бир йил муддатга (қайтариладиган сана 2022 йил 4 январь) 50 млн сўм олди. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси, ставкаси – 4%:

I чорак учун қуйидагилар ҳисобланган:

– қарз берувчига бериладиган фоизлар – 50 000 000 х 3% / 365 х 87 = 357 534,25 сўм;

– қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромад, 11% ставка бўйича (асосий ставка 14% айирув қарз бўйича фоиз ставкаси 3%) – 50 000 000 х 11% / 365 х 87 = 1 310 958,90 сўм;

6 ой учун қуйидагилар ҳисобланган:

– қарз берувчига тўланадиган фоизлар – 50 000 000 х 3% / 365 х 178 = 731 506,85 сўм; –

9 ой учун қуйидагилар ҳисобланган:

– қарз берувчига тўланадиган фоизлар – 50 000 000 х 3% / 365 х 270 = 1 109 589,04 сўм;

– қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромад – 50 000 000 х 11% / 365 х 270 = 4 068 493,15 сўм;

2021 йил учун қуйидагилар ҳисобланган:

– қарз берувчига тўланадиган фоизлар – 50 000 000 х 3% / 365 х 362 = 1 487 671,23 сўм;

– қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромад – 50 000 000 х 11% / 365 х 362 = 5 454 794,52 сўм.

2022 йил январь ойининг 3 куни учун ҳам даромад шу тарзда ҳисобланади – қарз олиш сана – 2021 йилнинг 4 январдаги МБнинг 14% асосий ставкасини қўллаган ҳолда.

Қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромаддан 2021 йил учун бюджетга тўланадиган солиқ суммаси қуйидагиларни ташкил этди:

тўлов манбаида (қарз олувчи томонидан) фоиздан ушлаб қолинган солиқ – 1 487 671,23 х 5% = 74 383,56 сўм;

айланмадан солиқ – 5 454 794,52 сўм х 4% = 218 191,78 сўм.

Прочитано: 322 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика