Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Хом ипак толаси экспорти

 

«Ўзбек­ипаксаноат» уюшмаси аъзоси бўлган корхонанинг фаолият турларидан бири хом ипак толасини (ТИФ ТН коди – 5002 00 000 0) ишлаб чиқариш ҳисобланади, ушбу маҳсулот ипак момиғи ва бошқа ипак чиқиндилар (ТИФ ТН коди – 5003 00 000 0) каби қўшимча олинган маҳсулотлар билан бирга фақат экспортга реализация қилинади. Ушбу товарлар 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган Хом ашё товарлар рўйхатига киритилмайди. Бироқ 31.07.2019 йилдаги ПҚ-4411-сон қарорнинг 2-бандига мувофиқ мазкур товарларни экспорт қилишда 2021 йил 1 январга қадар солиқ имтиёзлари тақдим этилган. Лекин 2021 йил 1 январга келиб Рўйхатга тузатишлар киритилмаган ва бугунги кунга қадар хом ипак ва ипак момиғи хом ашё товарлари ҳисобланмайди.

2021 йилда хом ипак ва ипак момиғини экспортга реализация қилишдан олинган фойда қисмида фойда солиғи бўйича 0%лик ставкани қўллаш тўғри бўладими? 

 

– Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (31.07.2019 йилдаги ПҚ-4411-сон) 2-бандида белгиланишича, Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон) ­1-бандида назарда тутилган имтиёзлар 2021 йил 1 январга қадар хом ипак (ТИФ ТН коди 5002) ва ипак момиғи (ТИФ ТН коди 5003) маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади. Бунда имтиёзларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилади.

ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-бандида белгиланишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

● товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

Имтиёзлар ПФ-5587-сон Фармонга иловага мувофиқ рўйхат бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди. Хом ипак (ТИФ ТН коди 5002 000 00 0) ва ипак момиғи (ТИФ ТН коди 5003 000 00 0) ушбу рўйхатга киритилмаган.

Бундан ташқари, ПҚ-4411-сон қарорнинг 2-бандида кўрсатилган муддатларга қарамай, Солиқ кодексида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил қилган тақдирда 0%лик фойда солиғи ставкасини қўллаш назарда тутилган (СК 337-м. 8-қ.). Бунда ноль даражали ставка қўлланилиши муддатлар билан чекланмаган.

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда, фикримча, хом ипак ва ипак момиғини экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг ­15%идан кўпни ташкил қиладиган бўлса, корхона товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага 0%лик ставка бўйича фойда солиғи солишга ҳақли бўлади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 321 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика