Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 22 / Эксперт жавоб беради

Чиқиб кетаётган таъсисчи билан ҳисоблашиш

 

Корхона МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқмоқда, унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш зарур. Жамиятда қопланмаган зарар мавжудлиги, хусусий капитал эса фақат устав фондидан ташкил топганлиги боис, улушнинг ҳақиқий қийматиноминал қийматидан камлиги келиб чиқади. 

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? 

 

– МЧЖ чиқиб кетган таъсисчининг улуши жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида (агар уставда камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса:

● унга улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши;

ёки

● унинг розилиги билан худди шундай қийматдаги мол-мулкни бериши шарт Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 22-м.).

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати қандай ҳисоблаб чиқарилади

Улушнинг ҳақиқий қиймати – бу чиқиб кетаётган таъсисчининг улуши миқдорига мутаносиб бўлган МЧЖ соф активларининг бир қисми (Қонун 14-м. 4-қ).

Соф активларни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқаринг ­(14-сон БҲМС 10-б., АВ рўйхат рақами 1335, 7.04.2004 й.):

 

Соф активлар = Узоқ муддатли ва жорий активларУзоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар = Баланснинг 400-сатриБаланснинг 770-сатри = Баланснинг 480-сатри = Хусусий капитал 

 

Улушнинг ҳақиқий қийматини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати = Соф активлар х Таъсисчининг МЧЖ устав фондидаги улуши

 

Чиқиб кетган таъсисчига улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш – бу ҳуқуқ эмас, балки корхонанинг мажбурияти. Агар жамият улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаса ёки уни тўланиши лозим бўлган миқдордан кам миқдорда тўласа, у даромад олади ва уни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритади (СК 297, 463-м).

 

Устав фондини қопланмаган зарар суммасига камайтириш

Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини етишмаётган суммага камайтириши шарт (Қонун 22-м. 10-қ).

Жамиятда 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётида ёки 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» счётида қопланмаган зарар мавжуд бўлган, хусусий капитал эса фақат устав фондидан ташкил топган вазиятлар ҳам бўлади. Бу ҳолда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан устав капитали миқдорини зарар суммасига камайтириш лозим бўлади.

Устав фондини камайтириш иштирокчилар улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилади, бунда улушлар миқдорлари сақлаб қолиниши керак (Қонун 19-м. 2-қ.).

Бундай камайтиришдан кейин соф активлар устав капиталига тенг бўлади, чиқиб кетаётган таъсисчига эса унинг улушининг номинал қиймати тўланади (янги миқдорда).

 

Мисол. Қопланмаган зарар мавжуд бўлганда чиқиб кетган таъсисчи билан ҳисоб-китоблар

Таъсисчига МЧЖ устав фондининг 20%и тегишли, у жамият иштирокчиларининг таркибидан чиқишга қарор қилди.

Жамиятнинг УФ 100 млн сўмга тенг, қопланмаган зарар 30 млн сўм. Соф активлар суммаси 70 млн сўм (100 – 30).

Чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати 14 млн сўм (70 х 20%), бу унинг устав фондига ҳиссасидан кам – 20 млн сўм (100 х 20%).

Жамият ўз устав капиталини қопланмаган зарар суммасига камайтириши, кейин эса чиқиб кетаётган таъсисчига унинг устав фондидаги улушини тўлаши лозим.

Камайтиришдан кейин МЧЖ устав фонди 70 млн сўмга тенг, бу соф активлар суммасига мувофиқ келади. Чиқиб кетган таъсисчига 14 млн сўм (70 х 20%) миқдорида унинг улуши тўланади. Бизнинг мисолда у пул маблағлари билан тўланади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
млн сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Жамиятнинг чиқиб кетаётган таъсисчига унинг устав фондидаги улуши қийматини тўлаш бўйича қарзи акс эттирилди

 

14

 

8630*

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида улар улушлари бўйича қарздорлик»

 

Улуш қиймати пул маблағлари билан тўланди

 

14

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида улар улушлари бўйича қарздорлик»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


 

 

*Ишчи режага 8630-«Жамиятга ўтган улушлар» счётини киритишни тавсия қиламиз.

 

Солиқ оқибатлари

Жамият учун 

Улушнинг ҳақиқий қийматини пул маблағлари билан тўлашда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Жамиятнинг мол-мулкини (АВ, ТМЗ ёки бошқа активларни) таъсисчига унинг улуши қийматини тўлаш ҳисобига ўтказиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м.). Жамиятда ҚҚС, акциз солиғи, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

 

Чиқиб кетган таъсисчи учун 

Юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқиш (чиқиб кетиш) чоғида устав фондига қўшилган ҳисса доирасида олинган маблағлар фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 3-б., 463, 464-м.).

Ҳақиқий қийматнинг иштирокчининг устав фондига ҳиссасидан ошадиган қисми унинг дивидендлари ҳисобланади, уларга тўлов манбаида – жамиятда солиқ солинади (СК 41, 343, 351, 387-м.).

Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 585 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика